Ҳиндистон Францияга қўшилиб Арманистонни урушга тайёрлаяпти – “Trend”
Олам
−
12 Март
15616Бугун, 12 март куни Ҳиндистон Арманистонга 442,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги қурол-яроғ етказиб берди. Бу ҳақда "Trend.az" нашри хабар берди.
Унга кўра, Ҳиндистоннинг “Hindustan Aeronautics Limited” (HAL) ва “Container Corporation India” (CONCOR) компаниялари томонидан тузилган қўшма ишчи гуруҳ Арманистонга "стратегик юклар"ни етказишни бошлаган. Ҳарбий техникалар Ҳиндистондан Арманистонга штаб-квартираси Россиянинг Перм шаҳрида жойлашган “Gelix Airlines” авиакомпаниясига тегишли “Илюшин Ил-76 ТД” юк самолёти орқали экспорт қилинган.
Ҳиндистон аэропортидан ҳавога кўтарилган “Ил 76-ТД” юк самолёти айни пайтда Еревандаги "Звартноц" аэропортига қўнган.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон томонидан етказиб берилган қуроллар рўйхатидан 442,2 миллион долларлик "Пинака Мк-1" ракета тизимлари, эҳтиёт қисмлар ва снарядлар ўрин олган.
"Шундай қилиб, Деҳли арманларни қуроллантириш учун “ҳаво йўлаги” яратганини эълон қилди ва бу йўналиш Эрон осмонидан ўтишини ҳам яширмади", дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, 1914-1918, 1939-1945 йилларда Франция “қора аскарлар” номи билан Марокаш, Тунис, Ливия, Сенегал аскарларини ўз мақсади йўлида ишлатган бўлса, бу сафар восита ва қурол сифатида арманларни танлаган.
"Шу тариқа, расмий Париж Озарбайжонни ўз ихтиёри билан тарк этиб, Арманистонга қўним топган қорабоғлик арманлар ва Хонкендидаги собиқ сепаратист хунтанинг қуролли бўлинмалари аъзоларидан фойдаланмоқчи.
Франция ушбу қора ниятини амалга ошириш учун минтақадаги иттифоқдошлари Греция, Кипр ва Ҳиндистон билан ҳамкорлик қиляпти", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь