Ҳиндистон Бош вазири Украинага борди (видео)
Олам
−
23 Август
4587Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 1992 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён илк бор Украинага борди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг NDTV телеканали хабар берди.
Модининг Киевга ташрифи тафсилотлари сир сақланмоқда. NDTV телеканалининг хабар беришича, ташриф бир неча соат давом этади. Ҳозир Ҳиндистон Бош вазири меҳмонхонада.
Маълумки, Моди Польшадан поездда келган. 22 август куни Варшавада Ҳиндистон Бош вазири Польша Президенти Анжей Дуда ва Бош вазир Дональд Туск билан учрашди. Томонлар келгуси йиллар учун ҳамкорлик режасини ишлаб чиқди ва ўзаро ҳамкорлик даражасини стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ хабар қилганидек, Моди Украинада Президент Владимир Зеленский билан учрашади. Улар икки томонлама алоқаларнинг бир қанча жиҳатларини, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, таълим, маданий, шунингдек, гуманитар алмашинув ва гуманитар ёрдамни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Улар Украинадаги можаро мавзусига ҳам тўхталиб ўтади.
Варшавадаги матбуот анжуманида Моди Ҳиндистон тинчлик ва барқарорликни тезроқ тиклаш учун дўст давлатлар билан ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканини айтди. Унинг фикрича, барча зиддиятларни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш керак.
LiveБарчаси