Ҳиндистон АҚШдан 3 миллиард долларлик дрон сотиб олади
Олам
−
19 Июнь 2023 6095 1 дақиқа
Ҳиндистон АҚШдан узоқ вақт давомида баландликда уча оладиган 31 та учувчисиз самолёт сотиб олади. Шартнома суммаси 3 миллиард доллардан ортиқроққа баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси хабар берди.
Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх бошчилигидаги Мудофаа харидлари кенгаши денгиз ва қуруқлик мудофаасини кучайтириш мақсадида 15 та MQ-9B SeaGuardians ва 16 та MQ-9B SkyGuardians дронларини сотиб олиш қарорини маъқуллаган.
Эътиборлиси, харидни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг 21 июнь куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг АҚШга сафари арафасида қабул қилиниши мумкин.
Модининг АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашуви чоғида томонлар Ҳиндистонда реактив двигателларни биргаликда ишлаб чиқариш ва учувчисиз самолётлар сотиб олиш бўйича келишувни расман эълон қилиши кутилмоқда.
Live
Барчаси