Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистонга оқимини тўсиб қўйди (видео)
Олам
−
25 Апрель 15653 2 дақиқа
Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистон томонга оқимини бутунлай тўсди, яъни тўғонлар ва каналлар орқали сув оқимини тартибга солувчи барча тўрт шлюзни ёпди. Бу ҳақда ANI News хабар берди.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси оқимини тўхтатиши ёки йўналишини ўзгартиришга уринишларини уруш ҳаракати сифатида баҳолаши ҳақида расман огоҳлантирганига қарамай мазкур дарё оқими тўлиқ тўсиб қўйилди.
Бу 1960 йилда имзоланган Ҳинд дарёси сув ресурслари бўйича битимдан буён биринчи марта кузатилмоқда. Мазкур шартнома сиёсий келишмовчиликларга қарамасдан, томонларни сув ресурсларини биргаликда бўлишишга мажбур қиларди.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви
Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Кашмир минтақасининг Ҳиндистон ҳудудидаги Пахалгам шаҳри яқинидаги сўқмоқ бўйлаб ҳаракатланаётган сайёҳларга террорчилар ҳужум қилган эди. Оқибатда 26 нафар ҳиндистонлик ва 1 нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди.
Шундан сўнг Ҳиндистон Покистонга нисбатан қатор чоралар кўрилишини эълон қилди. Хусусан, қуруқликдаги ягона очиқ чегара пункити Аттари ёпилишини ва Ҳинд дарёсининг суви тўсилишини билдирилди.
Бунга жавобан Покистон Ҳиндистон учун ҳаво ҳудудини ёпиб, Ҳинд дарёси сувининг тўсилиши уруш эълон қилиш сифатида баҳолашини маълум қилди. Бу орада икки давлат фуқароларини SAARC визасидан озод қилиш тизими тўхтатилди ва уларга тез фурсатда мамлакатларни тарк этиш буюрилди.
Бугун, 25 апрелга ўтар кечаси эса Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Жамму ва Кашмирда жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бермаган. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Шунга қарамай, Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь