Ҳиндистон ядровий каллак олиб юришга қодир ракетани синовдан ўтказди
Олам
−
16 Декабрь 2022
3150Кеча, 15 декабрь куни Ҳиндистон турли ўқ-дориларни, жумладан ядровий каллакни олиб юришга қодир Аgni V баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ҳиндистон Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, “India Today” нашри хабар берди.
“Ҳиндистон кеча, 15 декабрь куни ядровий қувватга эга Аgani V баллистик ракетасининг тунги синовларини муваффақиятли ўтказди. Бу ракетада янги технологиялар ва ускуналарни синовдан ўтказиш учун амалга оширилди. Энди ракета аввалгидан енгилроқ”, дейди нашрнинг ракета синовларидан хабардор манбаси.
Қайд этилишича, ракета синов давомида учиш масофасини ошира олган. Ҳиндистон ҳозирда 700 километрни босиб ўтадиган Аgni I баллистик ракетаси, 2000 километрга учадиган Аgni II ва 2,5 мингдан 3,5 минг километргача учувчи Аgni III ва Аgni IV ракеталарига эга.
Agni V ракетаси эса беш минг километрдан ортиқ масофага уча олади. Ҳозирда ўн минг километргача масофани босиб ўтишга ва сув ости кемасидан учишга қодир Аgni VI ракетаси ишлаб чиқилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь