Ҳилола Умарова 1000 доллардан зиёд маош олаётган ўқитувчилар сонини очиқлади (видео)

Жамият

image

Лавозимига тайинланганига 1,5 йилдан ошган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова кеча, 28 август куни илк марта ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда вазир журналистларнинг ўқитувчилар ойлиги борасида берилган саволига жавоб берди.

У ўқитувчилар ойлиги вазирлик учун жуда муҳимлигини ва бу бўйича ҳозирда Молия вазирлиги билан ҳамкорлик қилинаётганини маълум қилди. Шунингдек, маошлар кўтарилиши тўғрисида Президент топшириғи бўлганини ва ҳозирда алоҳида иш олиб борилаётганини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, вазир икки йилдан бери фаолият юритаётган Вазир жамғармаси тизими ҳақида ҳам тўхталди. Унга кўра, агар устозлар бу тизим имтиҳонидан муваффиқатли ўтса, ҳар ой қўшимча 5 миллион сўм маблағ олади. Жамғарма тизимида устама олувчи устозлар сонига чегара қўйилмаган ва ҳозирда 6 мингдан зиёд устозлар 1000 доллардан зиёд маош олмоқда.  

Маълумот учун, Халқ таълими вазири жамғармаси вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш ва халқ таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини беришни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made