Ҳечдан кўра кеч. АҚШда қария улкан болалар машинасини ясади (видео)
Бу қизиқ
−
17 Ноябрь 2023
5273Пенсильвания штатида яшовчи Дэн Григоркофф ўзининг болаликдаги орзусини амалга ошириб, эски Chevy Aveo машинаси ва мотоциклининг қисмларидан одатий автомобиль катталигидаги болалар машинасини ясади. Бу ҳақда “Carsweek” нашри хабар берди.
Григоркоффнинг ушбу машинаси Пенсильвания штатидаги "Knoebels" номли кўнгилочар боғида жойлашган 1953 йил намунасидаги бамперли автомобилга асосланган. Унинг узунлиги 4 метр, кенглиги 2,13 метр ва баландлиги 1,3 метрни ташкил этади. Бу автомобиль ҳаваскор муҳандис андоза олган асл болалар машинасидан икки баробар катта.
Уста болалар машинасини ҳаракатга келтириш учун капот остига ҳақиқий Chevrolet Aveo двигателини ўрнатган. Шунингдек, у машинага мотоциклнинг 3 та ғилдиракларини ўрнатган. Бу машинага кескин бурилиш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу автомобиль мамлакатдаги меъёрий талабларга ҳам мос келади.
Маълумот учун, бу Григоркоффнинг биринчи ўзгартирилган машинаси эмас. Аввалроқ у 50-йиллардаги Murray Sad Face педалли автомобилининг каттароқ версиясини ясаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар шаҳрида яшовчи ҳунарманд машинани тескари қилиб ҳайдашга мослаштирганди ва бошига тарвуз пўчоғини кийиб, кўчаларни кезиб чиққанди. Аммо оқибатда у йўл ҳаракати полицияси томонидан 3 минг 800 рубль (қарийб 38 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилганди.
LiveБарчаси