Ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак – Мирзиёев

Олам

image

Ўзбекистонда ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши сўз очди. 

Йиғилиш аввалида бошланган ислоҳотлар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг барчаси инсон қадрини таъминлаш орқали аҳолини рози қилишга қаратилгани яна бир бор таъкидланди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилиб, улар 9 370 та маҳалланинг ҳар бирига кириб, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, уни қийнаётган муаммолар рўйхатини шакллантирган. 

Аҳоли томонидан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала ва таклиф кўтарилган.

“Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин. Президент сиёсати ва талаби шундай: ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси.

Катта-кичик бўладими, аҳолимиз кўтарган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт ва зарур”, дейди Президент.

Йиғилишда жорий йилги дастурлар доирасида 4 100 та маҳаллани обод қилиш, боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш, сув, электр, канализация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга бюджетдан қарийб 29 триллион сўм маблағ ажратилгани кўрсатиб ўтилган. Бунинг натижасида:

•    434 та маҳаллада ички йўллар таъмирланган;

•    672 та маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилгани ҳисобига, 1,5 миллион аҳоли илк бора тоза ичимлик суви билан таъминланган;

•    жорий йилда 2 мингдан ортиқ маҳаллага хизмат қиладиган 34 та янги мактаб ишга туширилган, 338 таси реконструкция қилиниб, 360 таси таъмирланган. Буларнинг ҳисобига 78 мингта янги ўқувчи ўринлари яратилган;

•    жойларда 580 та трансформатор, 20 минг километр тармоқлар янгиланиб, 413 та маҳалладаги 1,5 миллион нафар аҳолининг электр таъминоти яхшиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг