Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 20 март, жума кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

1. Андижон вилояти 06:40

2. Фарғона вилояти 06:40

3. Наманган вилояти 06:40

4. Тошкент шаҳар 06:50

5. Тошкент вилояти 06:50

6. Сирдарё вилояти 06:55

7. Жиззах вилояти 07:00

8. Самарқанд вилояти 07:00

9. Навоий вилояти 07:05

10. Бухоро вилояти 07:05

11. Қашқадарё вилояти 07:05

12. Сурхондарё вилояти 07:05

13. Хоразм вилояти 07:25

14. Қорақалпоғистон Республикаси 07:30

Маълумот учун, кеча, 18 март куни “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳам қабул қилинди.

Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини ҳудудларда халқнинг миллий анъана ва урф-одатларига ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига уйғун ҳолда кўтаринки рухда нишонлаш, байрам кунларида аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда аҳоли учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг