Ҳайдовчиси ухлаб қолган “КамАЗ” ISUZU билан тўқнашди
Жамият
−
29 Май 2021
6078Самарқанд вилояти Булунғур туманида бошқарув вақтида ҳайдовчиси ухлаб қолган “КамАЗ” ҳайдовчиси ISUZU’га бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 29 май куни соат 08:00 ларда Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1060-километрида, 1996 йил туғилган ҳайдовчи А.Ё. бошқарувидаги “КамАЗ” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган.
Оқибатида у ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган, 1997 йил туғилган А.З. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомобилининг чап томонига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь