Ҳайдовчиларнинг эски гувоҳномалари “умри” қисқарди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқийлигини йўқотади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автотранспортларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланди: 

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Хабарда таъкидланишича, юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг