Ҳашаротлар сабаб яроқсиз ҳолга келган уйлар бепул алмаштириб берилади

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистондаги уйлар ҳашаротлар ёки термитлар сабаб яшаш учун яроқсиз ҳолга келган бўлса, уни давлат томонидан бепул текширтириш ва янгисига алмаштириш мумкин бўлади. Бу ҳақдаги ҳукуматнинг тегишли қарори жорий йилнинг 4 ноябрь санасида кучга кирган.

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан  ўтади ва сўров юборади. Комиссия етти иш куни давомида сўровномани кўриб чиқиб, уй-жойни бошқа ҳашаротлардан зарарлангани оқибатида яроқсиз ҳолатга келганини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича хулосани QR-код (штрихли код) қўйган ҳолда расмийлаштиради ва ариза берувчига юборади.

Бундай имкониятдан нафақат уй эгалари, балки унда истиқомат қилувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, ҳашаротлар ёки бошқа омиллар сабаб уй ҳақиқатан яшаш учун яроқсиз, деб топилса, бу фуқароларнинг давлат томонидан уй-жой билан таъминланиши учун асос бўлади.

Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганда;

  • ариза берувчи томонидан Комиссияга уй-жойни кўздан кечириш учун имкон берилмаганда ёки кўздан кечиришга тўсқинлик қилинганда;

  • уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашаротлардан зарарланган бўлишига қарамай, унинг техник ҳолати яшаш имконини берганда;

  • уй-жойда термитлар ва бошқа ҳашаротлардан зарарланиш ҳолатлари аниқланмаганда.

  • Давлат хизматини бошқа асосларга кўра рад қилиш тақиқланади.

Комиссия етти иш куни давомида сўровномани кўриб чиқиб, ўрганиш олиб боради ва унинг натижасида комиссия томонидан уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашаротлардан зарарланганлиги натижасида яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган хулоса Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилади.

Бунда ўрганиш натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлиги тасдиқланса, хабарнома қўшимча равишда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уй-жойни яшашга мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш ҳамда уй-жой фондидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳокимларнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари комиссия раислари ҳисобланади.

Фарангиз Қосимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳашаротлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар