Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жанггида ғалаба қозонди
Спорт
−
21 Июль 10891 1 дақиқа
Кеча, 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов филиппинлик боксчи Марк Антонио устидан ғалаба қозонди.
8 раунд давом этган тўлиқ беллашувда Дўсматов фаол ва аниқ зарбалар билан устунликни қўлга киритди. Барча ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчи фойдасига баҳолади.
Шу тариқа, 32 ёшли Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги 7-жангида 7-ғалабасини қайд этди.
У сўнгги жангини 2023 йил ноябрда Россия Федерациясида Жанубий Африка Республикаси вакили Сипхамандла Балега қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, 28 ёшли Марк Антонио профессионал фаолиятидаги 15-жангида майдонга чиқди. Унинг ҳисобида ҳозирда 11 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд.
Live
Барчаси