Ҳаррис кампанияси 5 соат ичида 27,5 млн доллар хайрия йиғди
Олам
−
22 Июль
5761АҚШ вице-президенти Камола Ҳарриснинг сайловолди штаб-квартираси Америка етакчиси Жо Байден сайловолди пойгасини тарк этганидан кейин беш соат ичида 27,5 миллион доллар хайрия йиғди. Бу ҳақда демократлар учун маблағ йиғувчи ActBlue платформаси баёнотида айтилади.
ActBlue’нинг Х саҳифасидаги постга кўра, беш соат ичида Ҳарриснинг кампаниясига кичик хайриялар 27,5 миллион долларни ташкил этган.
“Politico”нинг ёзишича, Байденнинг сайловолди кампаниясига хайрия қилинган, июнь ойи охирига келиб тахминан 95 миллион долларни ташкил этган пуллар амалдаги етакчи пойгадан чиққанидан кейин Ҳарриснинг сайловолди кампаниясини ўтказиш учун сарфланади.
“The Washington Examiner”нинг хабар қилишича, агар Демократлар партиясидан Ҳаррисдан бошқа сиёсатчи номзод бўлса, маблағлар донорларга қайтарилиши керак.
“Politico” таъкидлашича, кеча, 21 июль куни кечқурун Ҳарриснинг президентлик сайловларига номзод сифатида кўрсатилиши камида 26 АҚШ демократ сенатори ва АҚШ Вакиллар палатасининг 72 аъзоси томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, Америка штатларининг кўплаб губернаторлари Ҳаррисни қўллаб-қувватладилар, жумладан Нью-Жерси, Нью-Йорк, Калифорния, Мичиган ва Пенсильвания.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократлар партиясини 19-22 август кунлари Чикагода (Иллинойс штати) бўлиб ўтадиган миллий қурултойида номзоди тасдиқланиши кутилаётган Байден вакил бўлиши тахмин қилинган эди. Бироқ, Байденнинг 27 июнь куни республикачи Дональд Трамп билан бўлиб ўтган сайловолди теледебатидаги ҳалокатли чиқишидан сўнг АҚШда, шу жумладан Демократлар лагерида Америка етакчисини ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга бўлган кейинги уринишлардан воз кечишга чақиришлар кучайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 июль куни Байден президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилиб, Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь