Ҳарри Кейн “Бавария”га ўтишга яқин турибди
Спорт
−
10 Август 2023
2541Германиянинг “Бавария” клуби Ҳарри Кейн бўйича “Тоттенxем” билан келишувга эришди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 9 август куни “Бавария” Англия клуби билан Ҳарри Кейн масаласи бўйича келишиб олган ва энди фақат футболчини кўндириш қолмоқда. Мазкур келишув суммаси 100 миллион евро (86,4 миллион фунт стерлинг ёки 110 миллион доллар)дан кўпроқ қийматга эга.
Бироқ 30 ёшли футболчи “шпорлар”нинг янги бош мураббийи Ангелос Постекоглу қўл остида ўзини яхши ҳис қилмоқда ва амалдаги шартномаси тугагунича Англияда қолишни истайди. Унинг “Тоттенxем” билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида ўз якунига етади.
Маълумот учун, Ҳарри ўтган мавсумда АПЛда 38 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси Ҳарри Кейн трансфери бўйича зимдан ҳаракат бошлагани ҳақида хабар берилган эди.