Ҳарбий комиссариатга ўт қўйишга уринган пенсионер ўлик ҳолда топилди
Олам
−
04 Август 2023
10581Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳридаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйишга уринганликда айбланаётган нафақахўр эркак ўз квартирасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 74 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган. Айтилишича, марҳум 2 август куни “Молотов коктейли” ёрдамида ҳарбий комиссарлик бўлимига ўт қўймоқчи бўлган. Бинога яқинлашиб, у бир дақиқадан кўпроқ вақт давомида учқун чиқаришга уринган. Қабулхонада бўлган Россия гвардияси ходимлари эркакни ҳибсга олган ва оловни оёғи билан ўчирган.
Эртаси куни пенсионерга нисбатан ўзганинг мулкини ўт қўйиб, қасддан йўқ қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. У қайтиб келиш ваъдаси билан уйига қўйиб юборилган.
Қайд этиш жоизки, 31 июлдан бошлаб бутун Россия бўйлаб ҳарбий комиссарликларга ўт қўйишга уринишлар тўлқини авж олган. Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида бир ҳафта ичида тўртта шундай ҳолат қайд этилган. Барча ўт қўйганлар қўлга олиниб, сўроқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Москва вилояти Подольск шаҳрида икки нафар нафақахўр ҳарбий комиссарлик биносига ўт қўймоқчи бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь