Ҳар йили 50 та корхонага IPO’га чиқишга ёрдам берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади ва уларга IPO’га чиқишга ёрдам берилади. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида маълум қилинди.

Жорий йил илк бор 13 та стратегик компания активига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилди. Мазкур тажриба хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларга йўл очган.

Энди маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш учун нуфузли инвестиция банклари билан акселерация дастури йўлга қўйилади. Ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади.

Уларни IPO’га тайёрлаш, ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатининг ярми қопланади. Бу хусусий корхоналарга четдан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконини беради. 

Президент ҳар йили 50 миллиард долларлик юқори технологик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганини қайд этиб, уларда кадр тайёрлаш компоненти бўлиши шартлигини таъкидлаган. 

“Ҳар бир лойиҳанинг самараси фақат технологияга эмас, уни ишлата оладиган малакали кадрларга боғлиқ”, дейди давлат раҳбари.

Урганчда Германия ва Хитой тажрибаси асосида ўқувчиларни “яшил” энергетика, қурилиш, ҳамширалик, агрономлик, электротехника каби 10 турдаги касбга йўналтириш тизими йўлга қўйилган. Ушбу тажриба республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади.

Техникум ташкил қиладиган ёки давлат техникумини олиб халқаро стандарт асосида кадр тайёрлайдиган тадбиркорларнинг харажатлари солиғидан чегириб берилади. Шу тизим орқали 1 миллион ёшни замонавий касбларга ўргатиб, юқори даромадли ишларга жойлаштириш мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг