Ҳар томчи қон учун қасос оламиз – Туркия Мудофаа вазири
Олам
−
23 Ноябрь 2022
6050Туркия Қуролли кучлари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий амалиётлар давомида 250 дан ортиқ террорчини зарарсизлантирди. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни куни Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.
Панжали қилич операцияси ҳаводан ва ердан ўқ узиш билан давом этмоқда. Шу кунгача операция давомида 471 нишонга зарба берилди, 254 террорист зарарсизлантирилди”, дейди у Агқарада журналистларга.
Акарнинг сўзларига кўра, Туркия республикадаги ҳужумлар чоғида қурбон бўлган болалар, ўқитувчилар ва фуқароларнинг ҳар томчи қони учун қасос олиш мақсадида қўшни давлатларда операцияларни давом эттиради.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Панжали қилич” операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар Кирдистон ишчилар партияси (КИП) ва унинг Суриядаги бўлинмаси Туркияда тақиқланган “Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.
Туркия матбуоти хабарига кўра, Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари 21 ноябрь куни Туркия чегара шаҳарлари Дамашқ томонидан ўққа тутилганидан сўнг Сурия ҳудудларига зарба беришни давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Сурияда кескинликни пасайтириш зарурлигини таъкидлаб, Туркиянинг "Панжали қилич" операцияси фонида Ироқда мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатларга қарши чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь