Ҳамзат Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионини мағлуб этди

Спорт

−

image

Кеча, 14 ноябрь куни UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳамзат Чимаев Абу-Дабида бўлиб ўтган Real American Freestyle (RAF) кураш турнирининг асосий жангida яна бир собиқ UFC чемпиони, Шон-шараф зали аъзоси америкалик Крис Вейдманни мағлуб этди. 

Ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги Чимаевнинг иккинчи раунддаги нокаутли ғалабаси билан якунланди. БАА байроғи остида иштирок этувчи Чимаев рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Жанг бўш турган RAF ярим оғир вазн тоифасидаги кроссовер чемпионлик камари учун ўтказилди. Ушбу вазн тоифаси 87 килограммдан 98 килограммгача бўлган спортчиларни қамраб олади.

32 ёшли Чимаев 2025 йил август ойида UFC’нинг ўрта вазн тоифасида чемпионига айланган. Бироқ 2026 йил май ойида америкалик Шон Стриклендга мағлуб бўлиб, чемпионлик камарини бой берганди. 42 ёшли Вейдман RAF доирасидаги иккинчи жангини ўтказди. У ҳар икки баҳсда ҳам мағлуб бўлди.

Маълумот учун, RAF промоушени 2025 йилда Чад Бронштейн, Иззи Мартинес ва 2025 йил июль ойида 71 ёшида вафот этган Халк Хоган томонидан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг