Ҳаммомга смартфон олиб кирган йигит ўлик ҳолда топилди
Олам
−
17 Февраль
17016Россиянинг Москва шаҳрида яшовчи 22 ёшли йигитнинг жасади уйидаги ҳаммомдан топилди. Бу ҳақда "НТВ" телеканали хабар берди.
Билдирилишича, йигит ҳаммомга ўзи билан бирга қўл телефонини олиб кирган ва уни қувватлагичга улаган. Шундан сўнг, у электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. Дастлабки тахминларга кўра, электрга уланган смартфон марҳум чўмилаётган вақтда сувга тушиб кетган. Оқибатда йигитни кучли ток урган.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий, 2024 йил 15 февраль куни Корнейчук кўчасида содир бўлиб, йигитни у билан бирга яшайдиган 38 ёшли амакиси ҳаммомдан ҳушсиз ҳолатда топган. Шундан сўнг, у қариндошига биринчи ёрдам кўрсатишга уринган ҳамда ўша ердаги дўстидан тез ёрдам чақиришини сўраган. Аммо шифокорлар етиб келган вақтда йигитнинг аллақачон жони узилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ростов вилояти Новочеркасск шаҳрида яшовчи 13 ёшли ўсмир ҳам ҳаммомда телефон орқали гаплашаётган вақтида вафот этганди.