Ҳаммага газ сотаётган Россиянинг ўзи кўмир ёқмоқчи
Олам
−
09 Ноябрь 2023 10084 1 дақиқа
Путин Россия Қозоғистондан кўмир харид қилишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Россия Қозоғистон билан кўмир етказиб бериш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр", деган Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистонга ташрифи давомида.
“Қайд этиш керакки, қозоғистонлик дўстларимиз билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимиз ривожланиб бормоқда. Мамлакатимиз Қозоғистон кўмирини импорт қилмоқчи. Биз Тўқаев билан кўмир транзитини амалга ошириш масаласини муҳокама қилдик. Айни пайтда маълум бир мувофиқлаштирувчи жараёнлар ва импорт миқдорини аниқлаштириш қолган холос", деган Путин учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида, Россия Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Live
Барчаси