ҲАМАСнинг ҳужуми Исроилнинг Ғазога қарши чораларини оқламайди – БМТ Бош котиби
Олам
−
21 Октябрь 2023
7065Бугун, 21 октябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қоҳирадаги саммитда ҲАМАСнинг ҳужуми Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидаги ҳаракатларини оқлай олмаслигини айтди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Гутерриш “кенгроқ контексти”га ишора қилиб, Исроил-Фаластин можаросининг икки давлат ечими “ҳақиқий тинчлик ва барқарорликнинг ягона реал асоси” эканини айтган.
"Исроилликлар хавфсизликка бўлган қонуний эҳтиёжларини, фаластинликлар эса мустақил давлатга бўлган қонуний интилишлари амалга ошишини кўриши керак", дейди у.
Бош котибнинг сўзларига кўра, БМТ Ғазога ёрдамнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаш учун барча томонлар билан кеча-ю кундуз ишламоқда, биринчи йигирмата юк машинаси карвони кесиб ўтган.
Гутерриш тинч аҳолини ҳимоя қилишга ва фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, шифохоналар, мактаблар ва БМТ биноларини Исроил ҳужумларидан сақлашга чақирган.
Маълумот учун, бугун, 21 октябрь куни Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг ташаббуси билан Қоҳирада Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш ва Ғазо секторидаги кескинликни камайтириш йўлларини муҳокама қилишга бағишланган тинчлик саммити очилди. Анжуманда 34 давлат ва учта халқаро ташкилот – БМТ, Араб давлатлари лигаси ва Африка иттифоқи вакиллари иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь