ҲАМАС сиёсий идорасини Доҳадан Бағдодга кўчиради – ОАВ  

Олам

image

Қатар ва Америка Қўшма Штатлари ҲАМАС раҳбариятига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроилликларни гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда кўпроқ мослашувчанлик кўрсатиш учун босим ўтказаётгани сабабли ҳаракат ўзининг сиёсий идорасини Доҳадан Бағдодга кўчириши мумкин. Бу ҳақда “The National” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Қатар расмийлари ҲАМАС раҳбариятига агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, ҳаракатнинг Доҳадаги ваколатхонасини ёпиш ва Ғазо сектори ташқарисидаги активларини музлатиш билан таҳдид қилган.

Нашрнинг ёзишича, Ироқ ҳукумати ҳаракатнинг сиёсий идорасини Бағдодга кўчириш имкониятини маъқуллаган.

Манбаларнинг “The National” нашрига маълум қилишича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўтган ой Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий ва республика ҳукуматининг бошқа аъзолари билан бу имкониятни муҳокама қилган.

Нашр суҳбатдошларига кўра, июнь ойида ҲАМАС Бағдодда Муҳаммад ал-Ҳафий бошчилигида ўз ваколатхонасини очган, бироқ ҳаракат етакчилари ҳозирча кўчган сана ҳақида бир қарорга келмаган.

“The National” манбалари Эрон ҳукумати Ироқ пойтахтида ҲАМАС етакчиларининг хавфсизлиги учун жавобгар бўлишини хабар қилди. Нашрнинг ёзишича, “ҲАМАСнинг хавфсизлик ва логистика гуруҳлари” ҳаракат раҳбариятининг ҳаракатга келишига тайёргарликни кузатиш учун Бағдодга аллақачон жўнаб кетган.

Шу билан бирга, Ироқ парламенти аъзоларидан бирининг айтишича, республика сиёсий доираларида ҲАМАСнинг Бағдодга кўчиши бўйича консенсус йўқ.

“Баъзилар, айниқса курдлар ва баъзи суннийлар бу Қўшма Штатлар билан келишмовчиликларни чуқурлаштиришидан қўрқишади. Аммо консенсус йўқлигига қарамай, ҳукуматнинг ҲАМАСни жойлаштириш ҳақидаги қарорини бекор қилиб бўлмайди”, дея исм-шарифи ошкор қилинмаган парламент аъзосининг сўзларидан иқтибос келтирган “The National”.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ Қатар ҳукумати раҳбари ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол Соний Доҳадаги ҲАМАС сиёсий идораси камида Ғазо секторидаги можаро тугагунига қадар фаолият юритишини маълум қилган. Қатар Бош вазирининг сўзларига кўра, 2012 йилда “самарали эканлиги исботланган” алоқа каналини таъминлаш, жумладан Ғазо секторидаги гуманитар сулҳ вақтида 100 дан ортиқ исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш учун Қатар пойтахтида ҲАМАСнинг ваколатхонаси очилган.

Бироқ ҲАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришқ раҳбарият ўз сиёсий идорасини Қатардан Ироққа ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

“ҲАМАС Қатарни тарк этиб, Ироққа боришни режалаштираётгани ҳақидаги иддаолар асосга эга эмас”, деб ёзди Ар-Ришқ Telegram-каналида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Америка Қўшма Штатлари ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made