ҲАМАС раҳбарияти Қатардан кўчиб кетмоқчи – WSJ
Олам
−
20 Апрель 2024 6946 1 дақиқа
ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбарияти Қатардан бошқа араб давлатига кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Американинг “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Газетанинг исмини ошкор этмаган араб расмийларига таяниб қайд этишича, ҲАМАС сўнгги кунларда минтақадаги камида икки давлат, жумладан, Уммон билан алоқа ўрнатган.
Нашрнинг ёзишича, ҲАМАСнинг Қатардан кетиши исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни бузиши мумкин.
"Музокаралар яна боши берк кўчага кириб қолди, яқин келажакда уларнинг тикланиши ҳақида деярли ҳеч қандай аломат ёки истиқбол йўқ, ҲАМАС ва музокарачилар ўртасида ишончсизлик кучайиб бормоқда", дея араб воситачисининг сўзларини келтиради газета.
Яна бир манба “музокараларнинг тўлиқ барбод бўлиши эҳтимоли жуда реал”, дея огоҳлантирган.
Маълумот учун, Қатар Миср ва Қўшма Штатлар ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда халқаро воситачи ҳисобланади.
Райҳона Улканбаева
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025