Ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман – Владо Радманович
Спорт
−
11 Октябрь
5010Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 3-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ушбу ўйин қийин бўлишини кутгандик, чунки рақибимиз ҳам Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан. Бизда яхши имкониятлар ҳам бўлди. Ўйинга ташриф буюрган мухлислар ва ОАВга ўз миннатдорлигимни билдираман. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Олдимизда янада жиддий баҳслар кутиб турибди. Навбатдаги ўйинимиз БААга қарши бўлиб ўтади ва мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз”, дейди Радманович.
Радманович баҳсдаги ҳакамлик ҳақида ҳам тўхталди.
“Бу мавзуда гапиришни истамайман. Чунки мураббийлар учун ҳакамлар ҳақида гапириш нотўғри деб ҳисоблайман”, дейди мутахассис.
Мураббий терма жамоанинг жисмоний ҳолати тўғрисида ҳам фикрлари билан бўлишди.
“Терма жамоада бу йўналишда футболчилар билан ишлаш учун етарлича вақт бўлмайди, бу барча терма жамоаларда учраб турадиган муаммо. Чунки биз уларни ўйинга тайёрлашга 3 кун вақтимиз бор эди. Биз асосан тактик ва ўйин қуриш устида ишлаймиз. Остон дастлаб ўйинга тайёрлигини айтганди, бироқ охирги машғулотдан кейин у оғриқ ҳис қилди. Шу сабабли бу даражадаги ўйинда биз таваккал қила олмасдик”, дейди Радманович.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги ўйинини 15 октябрь куни ўтказади. Ўша куни “оқ бўрилар” “Бунёдкор” стадионида БАА терма жамоасини қабул қилади.
LiveБарчаси