Ҳакамларнинг хато қароридан сўнг Неймар жанжал чиқарди
Спорт
−
18 Май 1388 1 дақиқа
Кеча, 17 май куни Бразилия А Сериясининг 16 туридан ўрин олган “Сантос” ҳамда “Коритиба” ўртасидаги баҳсда Неймар иштирокида шов-шувли ҳолат юз берди. Бу ҳақда “Talksport” нашри хабар берди.
Ўйин давомидаги эпизодлардан бирида Неймар майдон ташқарисида тиббий ёрдам олди. Шу вақтда тўртинчи ҳакам хато қарор чиқариб, футболчини учрашувни давом эттира олмайди деб ҳисоблади ва уни алмаштирилган ўйинчи сифатида қайд этди. Аслида эса, мураббийлар штаби бошқа футболчини майдондан олишни режалаштирган эди.

Неймар майдонга қайтишга уринганида, алмаштириш расман тасдиқлаб бўлингани маълум бўлди. Ҳакамлар эса, қарорни бекор қила олмади ва натижада бразилиялик юлдуз муддатидан аввал ўйинни тарк этишга мажбур бўлди.
Ҳодиса пайтида Неймар ҳакамларга кескин эътироз билдириб, жаҳли чиққан ҳолда муносабат билдирди. Учрашув эса, “Коритиба”нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Маълумот учун, “Сантос” жамоаси ҳозирда Бразилия А Сериясида 18 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллаб турибди.

Live
Барчаси