Ҳафтасига 11 нафар бола Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлади – UNICEF

Олам

image

Сўнгги олти ой ичида қарийб 289 нафар бола Ўрта Ер денгизи орқали Шимолий Африкадан Европага ноқонуний миграция қилиш оқибатида чўкиб вафот этган.  Бу бўйича UNICEF ўз ҳисоботини маълум қилди.

Ташкилотга кўра, шу кунга қадар Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган кема-қайиқлардаги одамларнинг тирик қолиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. 2018 йилдан буён 1500 нафарга яқин бола денгизни кесиб ўтишга уринаётганда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Умумий олганда, сўнгги ойларда болалар ва чақалоқлар асосан Ўрта Ер денгизи бўйлаб Ғарбий Африкадан Атлантикага, Греция ва Испаниянинг Канар ороллари соҳилларидаги йўналишларда фожиали ўлим топади.

UNICEF ҳисоб-китобларига кўра,2023 йил январидан бери Шимолий Африкадан Италия қирғоқларига 11 600 нафар, ҳафтасига ўртача 428 нафар бола келган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар юқори. Болаларнинг аксарияти Африка ва яқин Шарқ бўйлаб хавфли саёҳатларни амалга ошириб, Ливия ва Тунисдан жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокашдан Канар оролларига йўл олган муҳожирлар қайиғининг чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Сенегалдан Испаниянинг Канар ороллари яқинидаги денгизда камида 300 нафар муҳожир бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF Ўрта Ер денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made