Ҳафтада иккинчиси: Илон Маск яна “Йил одами” бўлди
Олам
−
15 Декабрь 2021
6308“Financial Times” газетаси “Time” журналидан кейин миллиардер, SpaceX компанияси асосчиси, Tesla компанияси раҳбари Илон Маскни “Йил одами” деб топди.
Газета тадбиркорнинг ўз компанияси томонидан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича эришган ютуқларини баҳолаган. Таъкидланишича, тахминан ўн йил давомида Маск нафақат “электр транспорт воситалари бозорини яратди”, балки у коррупция ва баъзи биржа ўйинлари инвесторлари билан ҳам курашди.
“Узоқ вақт давомида автомобилсозликнинг қолган қисми Tesla ва мени аҳмоқлар ва фирибгарлар деб аташган. Улар электромобиллар ишламайди, сиз керакли диапазон ва унумдорликка эриша олмайсиз, дейишди”, деган Маск газетага берган интервьюсида.
Тадбиркорни “Йил одами” деб эътироф этган нашр, шунингдек унинг Twitter’даги “гиперактивлиги”, тармоқда криптовалюталарнинг тарғиботи ва фойдаланувчилар ўртасида уларга бўлган қизиқишнинг кучайгани, космик соҳадаги ютуқларини қайд этган.
Газета Маскни “ўз даврининг чинакам инновацион тадбиркори” деб атаган ва у дунёдаги энг бой одамга айланганини эслаган.
Аввалроқ, Маск “Time” журнали томонидан “2021 йил одами” деб топилганди. Журнал йил одами таъсир тимсоли эканлигини ва Ердаги ҳаётга, келажакда ва ундан кейинги ҳаётга Илон Маскдан кўра кўпроқ таъсир кўрсатганлар камлигини таъкидлаганди.
LiveБарчаси