Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
25 Октябрь 2021 25490 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 20-22 даража бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, юқори ва қуйи қават булутлари ҳосил бўлади.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
27-28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат 7-12 даражагача пасаяди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь