Ҳафта ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан бошлаб кунлик ҳарорат кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада республикадаги аномал совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади.

Қайд этилишича, ҳафта ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилиб, 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади.

Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади. Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

“Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг”, дейилади хабарда.

16 январь куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг