Ҳафта давомида ёмғир ёғадими?
Бу қизиқ
−
10 Май 2022
13391Бугун, 10 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ва нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳудудларнинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони куннинг меъёрий қийматларидан 3-4 даражага кам бўлади ва 20-25 даражадан юқори бўлмайди.
Эртага, 11 май куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида эса кун давомида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража атрофида бўлади.
Пайшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига яна нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 май куни нам ва салқин ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини камраб олади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 12-17 даражани, кундуз кунлари 12 майда 23-28 даражани ташкил этади, 13 майда ёмғир пайтида 21-26 даражагача пасаяди.
Ҳафта давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.