Ҳафта давомида Ўзбекистонга аномал совуқ ҳаво келади
Бу қизиқ
−
04 Январь 2021
28191Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кечалари -5...-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида -12...-17 даражагача совуқ бўлади. Ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
LiveБарчаси