Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
25 Ноябрь 2019
6608Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида ахборот берди.
Дам олиш кунларида ёғиб ўтган ёғингарчиликлар, “биринчи қор”дан кейин, бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғинларсиз ва камбулутлидир. Бундай ҳол нам ҳаво оқимларининг Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон билан ўрин алмашиши билан боғлиқ. Кундузги ҳарорат 0 даражадан ошмайди.
Эртага, 26 ноябрь куни антициклон таъсири кучаяди. Натижада тунги ҳарорат 6-8 даража совуққача, айрим жойларда эса 10-12 даража совуққача тушади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 3 даражагача илитади.
Кейинги кунларда антициклон Қозоқистоннинг шимоли-шарқий қисми томон ҳаракатланиб, таъсирини камайтиради. Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0-5 даража совуққача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь