Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг 20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълум қилди.

Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун, 20 майда куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

23-24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29 даража, жанубда 30-32 даражага етади.

22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида бугун, 20 майда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади. 21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 25-27 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг