Ҳафта давомида баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34 даража атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзон билан кучайиши кутилмоқда.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг