Ҳафта давомида амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Транспорт вазирлиги хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 13-19 июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхатини эълон қилди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ушбу ҳафтада қуйидаги чартер рейслари амалга оширилади.

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana Airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)

15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural Airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish Airlines)

16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилиши муносабати билан аввал эълон қилинган икки ҳафталик чартер рейслар жадвали ўзгартирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг