Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image
Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади? north_east

Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 12-14 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12-13 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, 14 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 34-39 даража, 13-14 майда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража, 13-14 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 майда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража, 14 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 12 майда 30-35 даража, 13-14 майда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12-13 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин 14 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 12 майда 22-27 даража, 13-14 майда 24-29 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир Ўзгидромет чанг-тўзон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг