Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 11-13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11 ва 13 февралда 13-18 даража илиқ, 12 февралда 11-16 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11 февралда 15-20 даража илиқ, 12-13 февралда 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 февралда 1 даража совуқ-4 даража илиқ, 13 февралда 0-5 даража совуқ, кундузи 11 февралда 8-13 даража илиқ, 12-13 февралда 3-8 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг