Ҳабибнинг отаси нималарга эътибор қаратганини айтди
Спорт
−
05 Сентябрь 2019
5753Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманап Нурмуҳамедов ўғлининг бўлажак жанги учун олиб борган тайёргарлиги борасида фикр билдирди.
“Бизда ҳозир иккита асосий масала бор. Биринчиси: У тўртинчи раундга қадар жангни чўзиши керак эмас. Иккинчиси - Ҳабиб Дастинга қарши жанги учун зарба техникасига алоҳида эътибор қаратди. Биз ҳар куни беш соатдан кўп машғулот олиб бордик. Ҳабибда ҳали ҳеч ким кўрмаган янги иккита комбинация бор. Буни барчангиз 7 сентябрь куни кўрасиз”, деди Ҳабибнинг отаси.
Хабиб ҳамда Порье жанги шу йилнинг 7 сентябрь куни Абу - Даби шаҳрида бўлиб ўтади.