Ҳабибнинг лигасида UFC чемпионлари шарҳловчилик қилади

Спорт

image

Ҳабиб Нурмуҳамедовга тегишли бўлган “Eagle FC” промоушени Instagram саҳифасида машҳур UFC жангчилари Генри Сехудо ва Фелисия Спенсер АҚШдаги промо-турнирда шарҳловчи бўлиши ҳақида маълум қилди.

Сехудо ММА мухлисларини жорий йилнинг 29 январь куни FLX Cast платформасида жонли эфирда баҳсларни томоша қилишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, Генри Сехудо сўнгги бор 2020 йилнинг май ойида UFC 249 мусобақасида жанг қилган ва Доминик Круз устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, супер енгил вазн тоифасидаги камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Ушбу мусобақа якунлангач, UFC’ни тарк этишини эълон қилган.

Фелисия Спенсер эса 2021 йил декабрь ойи бошида фаолиятини якунлаган.

Маълумот учун, эркин кураш бўйича Пекин Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган Сехудо ўз Twitter саҳифасида Волкановскига қарши жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди ва Холлоуэйни алмаштириш таклифи билан ташкилот раҳбари Дана Уайтга мурожаат йўллаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Сехудо Спенсер The Eagle FC

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг