Ҳабибни ўлдирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Спорт
−
01 Апрель
21080Доғистон полицияси ижтимоий тармоқда машҳур собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедовга нисбатан ўлим билан таҳдид қилган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
“Доғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув департаменти ходимлари гумонланувчини аниқлаб, қўлга олди. У Махачқалъа шаҳрида яшовчи 27 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди. Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан тўпланган материаллар процессуал қарор қабул қилиш учун юрисдикцияга ўтказилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, “ibragim 675” номли Instagram фойдаланувчиси видеода кўпгина шахсга ўлим билан таҳдид қилган. У суиқасд қилмоқчи бўлган инсонларга нисбатан нафрати сабабини айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ҳабибнинг отасига шогирд бўлган спортчи отиб ўлдирилганди.
Ўшанда номаълум шахс уйи ёнида 20 ёшли Магомедрасул Мутаевга яқинлашиб, тўппончадан саккиз марта ўқ узган. Спортчи тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.