Ҳабиб енгил вазн чемпионлик жанги учун ўз таҳминини билдирди

Спорт

image

UFCнинг енгилмас собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида иштирок этувчи Дастин Порье ва Чарльз Оливейранинг имкониятларини баҳолади.

“Менимча, агар Порье ўзи айтганидек, зарбалар серияси билан ишлашга муваффақ бўлса, менимча, у ғалаба қозонади. Аммо дарҳол олдинга ташланиб, иш партергача етиб борса, Оливейрада имконият пайдо бўлади. Мен кардио ва чидамлилик туфайли “олмос”нинг имконияти юқорироқ деган бўлардим. Бу менинг шахсий фикрим. Лекин Чарльз жуда хавфли рақиб ва   айни дамда у ҳақли равишда чемпион. Шундай бўлса-да, унинг 9 та жангдан иборат ғалабали серияси бор, у Тони Фергюсонни мағлуб эт”, дейди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб фаолияти давомида 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, 2020 йилнинг октябрь ойида ММА’даги фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Ҳабиб онасига биринчи мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмуҳамедов вафотидан кейин бошқа жанг қилмасликка ваъда берганини таъкидлади. Шундан сўнг, UFC президенти Дана Уайт бир неча бор уни октагонга қайтишга кўндирмоқчи бўлган, лекин барча таклифлари рад этилган эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11 декабрь куни америкалик Порье ва бразилиялик Оливейра ўртасидаги енгил вазн чемпионлик жанги UFC 269 турнири доирасида бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Порье ММА Оливейра

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made