Ҳабиб Ўзбекистонда академия очиб, UFC мусобақасини ўтказмоқчи (видео)
Спорт
−
05 Октябрь 2019
12190Россиялик спортчи, мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасида чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Ўзбекистонда жанг санъатини ўргатувчи академиясини очмоқчи. Бу ҳақда унинг ўзи “Synergy Global Forum” анжуманидан кейин айтиб ўтган.
“ММА`ни ривожлантирамиз, академия очамиз. Бу борада Ўзбекистонда дўстларимиз ва мухлисларимиз кўп. Дунёнинг қаерига бормай, ўзбеклар келиб, омад тилайди”, деди Ҳабиб.
Спортчи 2020-2021 йилларда Ўзбекистон тарихида илк бор GFC мусобақаси ўтказишни режалаштиряпти. Мусобақа “Humo Arena”да ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7сентябрь куни UFC`нинг енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг ўтказди.
Ҳабибнинг устунлигида кечган жангда, россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан енгди.
LiveБарчаси