Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг банк ҳисоблари музлатилди
Спорт
−
01 Июль
18948Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) 297 миллион рубль қарзи сабаб собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг ҳисоб рақамларини музлатди. Бу ҳақда “Маш” Telegram-канали хабар берди.
Манбага кўра, спортчининг расмий ҳужжатлардаги маълумотлари ишончсиз экани сабабли унинг банк ҳисоби хайрия фонди ҳисоби билан бирга блокланган. Бунгача Федерал солиқ хизмати Ҳабибга тегишли бўлган бир қанча компанияларни ёпган.
Қайд этиш жоиз, Нурмуҳаммедов спорт фаолиятини 2020 йилда якунлаган. У охирги жангида америкалик Жастин Гетжига қарши октагонга кўтарилиб, ғалаба қозонган. Жанг 2020 йил октябрь ойида UFC 254 турнири доирасида бўлиб ўтган.