Ҳабиб Нурмуҳамедов MMA'даги фаолиятини якунлади

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов аралаш жанг саньатидаги (ММА) фаолиятини якунлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

“Жангчи оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга қарор қилган. Бундан буён у машғулот ўтказмайди ва йиғинда жамоа билан бирга бўлади”, дейилади хабарда.

Спортчи MMA қоидалари бўйича 29 та профессионал жангда 29 ғалаба қозонган. Спортчи ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказган ва у америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонганди.

Шунингдек, у ирландиялик Конор Макгрегор, америкалик Дастин Порьега қарши уч марта чемпионликни ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов MMA

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг