Ҳабиб мен билан уришса уйига қайта олмаслигини яхши билади – Фергюсон
Спорт
−
14 Декабрь 2023
11350Бугун, 14 декабрь куни енгил вазндаги америкалик UFC жангчиси Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмуҳаммедов ҳалигача ундан қочиб юрганини айтиб ўтди. Бу ҳақида “Газета.ru” нашри хабар берди.
“Мен бу доғистонликдан ҳалигача жавоб кутяпман. Очиғи менда унинг мамлакатидаги бошқа одамларга нисбатан ҳеч қандай адоват йўқ. Гап дин ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар ҳақида ҳам эмас. Менда бу боланинг рақами бор, лекин у қўнғироғимга жавоб бермаяпти. Чунки у биз жанг қилсак, у ютқазиб қўйишини ва уйига қайта олмаслигини яхши билади", дейди Фергюсон.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳаммедов ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг кузида ўтказиб, америкалик Жастин Гетжини мағлуб этган эди. Жангдан сўнг дарҳол у профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, онасига "отасисиз октагонга чиқмасликка ваъда бергани"ни айтди. Фаолиятини тугатганидан сўнг Ҳабиб “Eagle FC” промоутерлик компаниясига асос солди.
Эътиборлиси, доғистонлик спортчи ММА'да 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 2021 йилда “Ижтимоий фикр” жамғармасининг сўрови натижасига кўра, Ҳабиб спорт оламидаги "Йил одами" деб топилган.
Шунингдек, UFC беш марта ( 2015 , 2016, 2017, 2018, 2020 йилларда) Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва Тони Фергюсон ўртасида жанг ташкил этишга уриниб кўрган, аммо ҳар сафар жанг бекор қилинган.
LiveБарчаси