Ҳабиб Махачевнинг барча жангларида секундантлик қилади
Спорт
−
15 Июнь
7348Россиялик UFC афсонаси Ҳабиб Нурмуҳаммедов яна бир россиялик жангчи, енгил вазнда ташкилот чемпиони Ислом Махачевнинг бўлажак барча жангларида секундантлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда америкалик MMA мураббийи Хавьер Мендес “Yee Sports” нашрига берган интервьюсида айтди.
Июнь ойи бошида Ҳабиб 2 йиллик танаффусдан сўнг Махачев бурчагига қайтди ва унинг ҳимоя жангида америкалик Дастин Порьени мағлуб этишига ёрдам берди.
“Порье билан жангдан олдин Ҳабиб менга Ислом ва бошқа бир қанча топ жангчилар бурчагида бўламан, деб айтди. Шундай қилиб, Нурмуҳаммедов Махачевнинг келгуси барча жангларида секундантлик қилади. У олдин кўпроқ оиласи билан вақт ўтказишни хоҳлаётганини айтарди, энди эса ўз жамоаси аъзоларига секундантлик қилаётганидан хурсандлигини билдирди”, дейди Хавьер Мендес.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳаммедов 2020 йил октябрь ойида UFC'дан кетганди. У енгил вазн тоифасида UFC жаҳон чемпиони сифатида ташкилот билан хайрлашди. Охирги жангида 35 ёшли спортчи америкалик Жастин Гетжини мағлубиятга учратганди.
LiveБарчаси