Ҳабиб катта футболдаги дебютига тайёргарлик кўрмоқда
Спорт
−
25 Январь 2021
11100UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал футболчи сифатида карьерасини бошлаш ниятида эканлигини эълон қилди.
Россиялик жангчининг сўзларига кўра, у катта футболдаги дебютига тайёргарлик кўрмоқда.
“Мен эркин агентман. Таклифларни кутяпман, кўриб чиқамиз”, деб ёзган Нурмуҳамедов Instagram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC 254 мусобақасида америкалик ММА жангчиси Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг профессионал фаолиятини тугатганини эълон қилди.
Россиялик жангчи фаолияти давомида 29 та ММА жангида 29 бор ғалабага эришган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 январь куни Дастин Порьега енгилган Конор Макгрегор Нурмуҳамедовни яна бир жанг ўтказишга таклиф қилганди.
LiveБарчаси