Ҳиндистонда икки йилдан бери ҳибсда бўлган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Уч нафар ўзбекистонлик аёл Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штати ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётган пайтда қўлга олингани ва мамлакатдан депортасия қилиниши ҳақида хабар қилгандик. Мазкур воқеалардан кейин аёллар дипломатия миссияси кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди

Маълум бўлишича, Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил август ойида ўзбекистонлик уч нафар аёлни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли ҳалигача ушлаб турилган бўлган.

Аммо фуқаролар ҳамда уларнинг яқинлари томонидан ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинмаган.

Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилган. Вазият назоратга олиниб, уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган ҳам аёллар дипломатия миссияси кўмагида ватанга қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made