Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари тўқнашувида уч киши ўлдирилди

Олам

image

Ҳиндистон армиясининг бир офицери ва икки аскари мамлакат шимолидаги Ладакх вилоятида Хитой ҳарбийлари билан тўқнашувда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANI ҳинд ҳарбийларининг баёнотига таяниб, ANI хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Галван водийсида "қурбонларга олиб келган шиддатли тўқнашув" бўлган.

Ҳозирда ҳар икки томоннинг юқори мартабали ҳарбийлари вазиятни таҳлил этиш учун йиғилишган.

Ўтган ҳафтанинг бошида Ҳиндистон ва Хитой Ладакх чегарасидан ўзаро ишонч белгиси сифатида қўшинларнинг бир қисмини олиб кетган эди. Ҳарбийлар, оғир қуроллар ва зирҳли транспорт воситалари билан бирга чегарадан 1-2 км узоқликка олиб кетилганди.

Май ойи бошларида чегара пунктларидан бирида 250 га яқин хитой ва ҳинд аскарлари иштирокида муштлашув содир бўлган эди. Шундан сўнг, Иттифоқ ҳудудидаги Ладакх чегара ҳудудларидаги вазият кескинлашди. Ўшанда иккала томоннинг 100 дан ортиқ аскари жароҳатланганди. Ҳиндистоннинг таъкидлашича, Хитой аскарлари Ладакх чегарадош ҳудудларига бостириб кирган, Хитой эса амалдаги назорат чизиғини бузганлиги ҳақидаги даъволарни рад этиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг